Нотурар бино-иншоотлари ҳамда кўп қаватли турар жой биноларини қуриш истагида бўлган фуқаролар, тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига

Нотурар бино-иншоотлари ҳамда кўп қаватли турар жой биноларини қуриш истагида бўлган фуқаролар, тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига

Наманган вилояти қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси вилоят ҳудудида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини қонунийлиги, қурилиш меъёр ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб боради.

Қурилиш ишларини амалга ошириш учун, аввало, лойиха смета хужжатларини ишлаб чиқиш, уни экспертизадан ўтказиш яъни тасдиқлаш лозим бўлади.

Қурилиш объектида иш бошлаш учун қурилиш пудрат ташкилоти билан шартнома тузиш, техник назоратчи функциясини амалга оширувчи субъект билан шартнома тузилиши, лойихани ишлаб чиққан лойиха ташкилоти билан шартнома тузиб, буйруқ асосида муаллифлик назоратини олиб бориш бўйича мутахассис тайинланади.

Қурилиш бошлашдан аввал Наманган вилояти қурилиш сохасида худудий назорат инспекциясини Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 майдаги370-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда хабардор қилинади. Ушбу хабарномани юбориш учун Давлат хизматлари агентлигининг худудий бўлимларига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборилади.

Хабарнома юборилганидан сўнг 3 иш кунида худудий инспекциянинг инспектори объектга етиб бориб, қурилишни қонуний олиб бориш, мустахкамлигини таъминлаш бўйича ўзини маслахат ва кўрсатмаларини бериб боради.


Қурилиш бошлашдан аввал Қурилиш соҳасида худудий назорат инспекциясини хабардор этмасдан қурилиш ишларини олиб бориш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан таъқиб қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисмида кўрсатиб ўтилган маъмурий жазо чораси кўрилиб, фуқароларга базавий хисоблаш миқдорининг 25 баробаридан 30 баробаригача, мансабдор шахсларга эса базавий хисоблаш миқдорининг 50 баробаридан 70 баробаригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Хурматли фуқаролар, тадбиркор ва ишбилармонлар. Сиз барпо этаётган бино-иншоотларингизни мустахкамлигини, келажак авлодлар учун хам хизмат қилишини хохласангиз қурилиш тартиб-қоидаларига риоя этинг.

 Наманган вилояти қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси
×