АҚШ бугун, 22 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олгани учун Россияга нисбатан чеклов чораларини жорий қилади. Бу ҳақда мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд маълум қилди.
“Эртага (22 февраль) Қўшма Штатлар Россияга халқаро ҳуқуқни очиқ-ойдин бузгани учун санкциялар киритади”, дейди у Украинадаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг.
Доимий вакил, шунингдек, Россияни “музокаралар столига қайтишга ва тинчликни таъминлашга ҳаракат қилишга” чақирди.
Дипломатик йўл
Томас-Гринфилднинг урғулашича, Россия ҳукумати уруш бошламаслиги керак, дипломатик йўлдан бориши шарт.
“Хавфсизлик Кенгашининг ушбу фавқулодда йиғилиши сўнгги бир неча ҳафта ичида Россия, Россиянинг Украинага таҳдиди бўйича учинчи йиғилишдир ва сиз Хавфсизлик Кенгашининг қолган аъзоларидан Россия уруш бошламаслиги кераклиги ҳақидаги ягона позицияни учинчи марта эшитасиз. Россия дипломатияни биринчи ўринга қўйиши, Украинага, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига асоссиз ҳужумларни давом эттирмаслиги, БМТ Низомининг асосий тамойилларига қарши чиқмаслиги керак”, дейди доимий вакил.
Унинг эслатишича, 23 февраль куни БМТ Бош Ассамблеясининг Украинадаги вазият бўйича анъанавий йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Доимий вакилнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бугунгидек Украинани ва БМТ Низомини қўллаб-қувватловчи кучли баёнотларни, шунингдек, Россияни ўз ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирувчи жўрликни эшитишни кутмоқда.
“Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва биз билган халқаро тартибимизни ҳимоя қилиш вақти”, дейди Томас-Гринфилд.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда хонанда ДХХ томонидан қўлга олинди
Антимонополия қўмитаси ходимлари ёппасига иш ташламоқда
Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Чимкентда ушланди
Мирзиёев “свет” ва газ муаммосидан яхши хабардор. У оддий маҳаллада яшашини айтди
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда