27 октябрь куни Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматлари ишга тушди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Сизларга мамнуният билан бир хушхабарни етказмоқчиман: ва ниҳоят, бугундан Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматлари ишга тушди”, деб ёзди Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда iPhone фойдаланувчилари учун Apple Wallet’га карталарини қўшиш мумкин бўлган маҳаллий банклар рўйхати очиқлангани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги саккизта маҳаллий банк ва финтех-сервисларнинг карталарини Apple Wallet’га қўшиш мумкин. Шу билан бирга, Apple Wallet иловасига АТТО транспорт картасини қўшишга уриниш вақтида Ўзбекистонда чиқарилган банк карталарини улаш мумкинлиги ҳақида билдиришнома пайдо бўлмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 19 октябрь куни Самарқандда C5+1 форматида ўтказилаётган тадбирлар доирасидаги “Рақамли технологиялар”га бағишланган панель сессиясида Ўзбекистонда Google Pay халқаро тўлов хизмати ишга туширилгани ҳақида эълон қилинганди.Бироқ карталар хизматга бугун, 27 октябрдан улана бошлади.
Тасодифий хабарлар
Нукусда аёллар йўлни тўсиб қўйди, ҳолат юзасидан муносабат берилди
“Жинсий тарбия ҳақида айтганларимни жамоатчилик нотўғри тушунди” – Танзила Норбоева
Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати жадал кўтарилади
Араб шайхи: менга жаннатни эмас Ўзбекистонни тасвирлаб беринг
Швейцарияда ўрдак “тезликни оширгани” учун радарга тушди.