Қирғизистон Бош вазири Мухаммедкали Абилгазиев Ахборот технологиялари ва коммуникациялари бош бошқармаси ҳамда Жазони ижро этиш давлат хизмати мониторинг ва таҳлил марказининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақида ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси бошлиғининг таъкидлашича, ҳозирда мамлакат ҳокимияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жазони ижро этиш идораларини ислоҳ қилмоқда. Уларнинг босқичларидан бири бу рақамли технология элементларини жорий этишдир.
Унинг сўзларига кўра, маҳбусларни интернет орқали кузатиш маҳбусларни бошқа маҳбуслар ва қамоқхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан янада самарали ҳимоя қилишга имкон беради.
Тасодифий хабарлар
Янги йилни қорсиз кутволинадими?
Соф тилда сўзламаганлар учун жарима
Чегарадан қарийб 160 кг гиёҳванд моддани олиб ўтаётган шахс ушланди
Эртага айрим жойларда ёмғир ёғади
Хабибнинг отаси коронавирус юқтириб олди — ОАВ