Кеча, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бугун, 23 декабрь куни соат 14:00 да ўтказилган матбуот анжуманида сайлов натижаларини эълон қилди.
Қонунчилик палатасида ўринлар қуйидагича тақсимланди:
Либерал-демократик партиясига 43 ўрин;
“Миллий тикланиш” демократик партиясига 35 ўрин;
“Адолат” социал-демократик партияси 21 ўрин;
Халқ демократик партияси 18 ўрин;
Экологик партия 11 ўринни эгаллади.
22 та сайлов округида ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган, шу сабабли такрорий овоз бериш ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Ўқ отар қуролни ноқонуний сақлаб келган шахс аниқланди
13 ёшли қизни чўлда тўрт киши зўрлади, «асосий педофил ҳамон очиқда...»
“Бу экологик жиноят”. Депутатлар Мурод Назаровнинг таклифига қарши чиқди
Макронни Ўзбекистонга “қайси шамоллар учиряпти?”
Ўзбекистонда бозорлар ҳафтада бир марта дезинфекция учун ёпилади