Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалиб чиққанларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 1 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (4 нафари Наманган туманидан, 1 нафари эса Наманган шаҳридан). Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг кичиги 14 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 214 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 219 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2349 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Тасодифий хабарлар
Контракт миқдори нега оширилди?
Рамзан Қодиров Путин учун ўлишга ҳам тайёрлигини маълум қилди
Мухим янгилик. Энди ДАМАС лар Наманган шаҳар ичида йўловчи ташиш билан боғлик фаолият тури чекланади.
Тадбиркорлар мактаби очилди
Бир нечта карантин чекловлари, сақлаб қолинади