Наманган вилояти Поп туманида Nexia пиёдани уриб юборди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йил 28 август куни соат 21:15 ларда, Поп–Исковут йўлининг 3 километрида, Поп тумани «Исковут» МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Nexia’ни бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Поп туманида яшаган, 1995 йилда туғилган аёлни уриб юборган.
Пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Шавкат Мирзиёев Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди — Кремль
Путин урушда “Россияга керакли натижа” нималигини айтди
Ўзбекистонда “счётчик”ларсиз ерости сувларидан фойдаланиш тақиқланади
Fotogalereya: Pekinda dunyoning eng ulkan — Dasin aeroporti faoliyatini boshladi