Вилоятимиз ҳудудида транспорт воситалари сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалиб бораётганлигининг бир нишонаси, десак муболаға бўлмайди. Аммо, “таёқнинг иккита учи бор”, деганларидек бу ҳолатнинг ўзига яраша муаммолари ҳам мавжуд. Шулардан биринчиси ва энг муҳими бу кўчаларимизда, айниқса, бозорлар атрофида тирбандликларнинг юзага келаётганлиги бўлаяпти.
Тирбандлик юзага келган жойда турли хил кўнгилсизликлар, бахс-мунозаралар, тортишувлар ҳам юзага келади. Бу нарса, айниқса, пиёдалар ҳаракатига катта хавф туғдиришини тарифлаб ўтириш шарт бўлмаса керак. Шуларни инобатга олган ҳолда вилоят ҳокимининг фармойишига асосан Наманган шаҳри ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлиги ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида туманлардан келадиган “Дамас” русумли йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун шаҳарга кириш жойларида махсус тураргоҳлар ташкил этилди. Йўловчи ташувчи уюшмаларнинг ҳайдовчилари ва фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида ушбу тураргоҳлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
- Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Косонсой туманларидан ташриф буюрувчи транспорт воситалари шаҳарнинг 1-кичик туманида ташкил этилган “Отчопар” бош бекатидаги тураргохгача келишади.
- Наманган ва Мингбулоқдан шаҳарга келувчилар учун “Қўқон” кўчасида ташкил этилган “Сардоба” бош бекати хизмат кўрсатади.
- Янгиқўрғон ва Чортоқ туманидан келадиган транспорт воситалари “Саноатчилар” кўчасидаги “Ҳунармандлар” бош бекатидаги авто тураргохга келиши белгиланди.
- Уйчи ва Учқўрғонлик ҳайдовчилар “Баҳор” кинотеатри олдидаги “Баҳор” бош бекатига келишади.
- Норин тумани ҳамда Андижон вилоятидан келувчи транспорт воситалари Жахон бозори олдидаги “Лола” бош бекатига келишлари белгиланди.
Албатта, амалга оширилаётган ҳар бир иш аввало ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизликларини таъминлаш мақсадини кўзлайди. Шу сабабли йўловчи ташувчи уюшмаларнинг раҳбарлари, айниқса, ҳайдовчиларимиздан белгиланган шох бекатларгача келишни, шаҳар ичига кирмасликларини ҳамда белгиланган талабларга қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ушбу тадбирда фуқароларимизга яъни йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ишлари ҳам ҳисобга олинган. Ушбу шох бекатлардан шаҳар ичига қараб йўналишли автобуслар хизмати йўлга қўйилган. Автобуларнинг қатъий қатнов режалари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг бу режага амал қилишлари доимий тарзда назорат қилиб борилади.
Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш барчамизнинг бирдек вазифамиз эканлигини унутманг ва тирбандликларнинг олдини олишга ўз хиссангизни қўшинг. Унутманг! Тирбандликлар тез ёрдам, ўт ўчириш хизмати ва тезкор автомобилларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилиши мумкин. Улар эса сиз билан бизга хизмат кўрсатиш учун шошилишади.
Транспорт вазирлиги Наманган вилояти бошқармаси,
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси.
Тасодифий хабарлар
Сооронбай Жээнбеков: "Мен президент лавозимидан кетишга тайёрман, фақат...”
Ўзбекистонликлар учун "Умра-2022" нархи қимматлашгани тасдиқланди
Трамп Европа ҳужумга учраса, “ҳеч қачон” ёрдам бермасликка ваъда берди
Долларнинг расмий курси кўтарилди
Ўзбекистонда эртага ҳарорат 44 даражагача кўтарилади