2040 йилга бориб Ўзбекистонда туғилишлар сони йилига 1 млндан ошиши мумкин. Бу ҳақда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан тайёрланган “Ички ва ташқи миграциянинг демографик жараёнлар ва оила институтига узоқ муддатли таъсирини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида туғилиш кўрсаткичларининг узоқ муддатли прогнозида келтирилган.
Прогноз натижаларига кўра, Ўзбекистонда туғилишлар сони келгуси йилларда ўсишда давом этади:
- 2030 йилда — 892,7 минг нафар;
- 2040 йилда — 1 016,1 минг нафар;
- 2050 йилда — 1 234,1 минг нафар.
Шу тариқа, 2050 йилга бориб туғилишлар сони 2025 йилга нисбатан 354,5 минг кишига ёки 40,3 фоизга кўпайиши прогноз қилинмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари:
- Тошкент вилояти – 62 фоиз;
- Тошкент шаҳри – 61 фоиз;
- Андижон вилояти – 48,6 фоиз;
- Самарқанд вилояти – 43,3 фоиз;
- Наманган вилояти – 42,4 фоиз.
Туғилишнинг умумий коэффициенти бўйича эса ўрта муддатда бироз пасайиш, кейинчалик барқарор ўсиш тенденцияси кутилмоқда. Республика бўйича ушбу кўрсаткич 2030 йилда 21,2 промилле, 2040 йилда 20,8 промилле, 2050 йилда эса 21,9 промиллени ташкил этиши прогноз қилинган.
2050 йилда туғилиш коэффициенти энг юқори бўлиши кутилаётган ҳудудлар:
- Сурхондарё вилояти – 24,7 промилле;
- Қашқадарё вилояти – 23,8 промилле;
- Наманган вилояти – 23,1 промилле;
- Самарқанд вилояти – 23,1 промилле;
- Андижон вилояти – 22,9 промилле;
- Тошкент шаҳри – 22,3 промилле.
Қайд этилишича, туғилишлар сонининг прогноз қилинаётган ўсиши келгуси йилларда таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, уй-жой, ижтимоий хизматлар ва меҳнат бозори инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни ҳам оширади. Шу нуқтаи назардан, демографик ўзгаришларни олдиндан баҳолаш давлат ресурсларини самарали тақсимлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва инсон капиталига инвестицияларни стратегик режалаштириш имконини беради.
Тасодифий хабарлар
Ronaldu: "Real"dan ketganimdan afsusdaman
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раҳбари «Hilal star» стандартини берувчи халқаро қўмита раислигига сайланди
"Россия АҚШни “ўн марта” ер билан яксон қилишга қодир"
Бир ой олдин «ўлган» аёл ҳушига келди
Хитой блэкаут келтириб чиқарадиган қурол ясади