Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Маматхонов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
У 1998—2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.
2016—2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган.
Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Муҳаммадзокир Маматхонов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 16 июлдаги буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Японияда мамлакатдаги энг баланд бино қурилди (фото)
Россия Ўзбекистонга айрим маҳсулотларни кўпроқ бермоқчи
30 июль кундуз куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти, Наманганда ёмғир, момақалдироқ
Ўзбекистонда яна 21 киши коронавирусдан тузалди, соғайганлар жами 261 нафарга етди
Наманганда малака сертификатини сохталаштирган шифокорларга жиноят иши очилди