Қирғизистонда Президент ва депутатлар сайловида овоз беришда қатнашмаганлик учун жарима солиниши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенеш сайтига муҳокамага қўйилган.
Қайд этилишича, агар бу лойиҳа қабул қилинса “Қирғизистон Республикаси Президенти ва парламент депутатлари сайлови тўғрисида”ги қонунга бир неча ўзгартиришлар киритилади.
Ўзгартиришларга кўра, Қирғизистон Республикаси Президенти ва Жўқорғу Кенеш депутатлари сайловларида овоз беришдан бош тортгани учун ҳар қандай қирғизистонлик 50 ҳисобланган кўрсаткич – 5 минг сом миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Фақат узрли сабабларга кўра овоз беришни ўтказиб юборганлар учун истисно қилинади. Бундай сабабларнинг мезонлари қонун лойиҳасида кўрсатилмаган.
Ҳужжатда келтирилишича, кўплаб Европа давлатлари, Австралия, Бразилия, Туркияда узрли сабабларсиз сайловга келмаган фуқароларни жавобгарликка тортиш амалиёти мавжуд. Шунингдек, мазкур чора сайловда етарлича фаолликни таъминлаши қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Пандемия тугар ҳам, аммо қандай тугайди?
Наманганда 6,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари сарфланишида қоида бузилиш аниқланди
Бошланғич синфларга янги дарслик киритилди
Ёшларга сифатли таълим ва тарбия бериш асосий вазифа ва бурчга айланди – Мирзиёев
Энди “Power bank” олиб юришга ҳожат бўлмайди