Эндиликда Ўзбекистонда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган фото ва видео радарлар 5 тадан ортиқ қоидабузарликни хато аниқласа, унга бўлган мулк ҳуқуқи бекор бўлади. Бу республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги қарорда назарда тутилган.
Унга кўра, кузатув камералари орқали автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этcа, тадбиркорлик субъектининг объектга бўлган мулк ҳуқуқи суд орқали бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини аниқлайдиган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва ишга тушириш муддати 60 кундан 180 кунга узайтирилади.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси тақсимланишида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзли давр 1 йилдан 2 йилга узайтирилади.
Тасодифий хабарлар
Теледарслар 14 сентябрдан бошланади
Умра сафарида эр-хотин бир хонада тунаши жоизми?
Ўзбекистон AРМИ-2021да кучли учликка кирди
Украинада уруш бошланганидан бери қанча аскар ҳалок бўлгани айтилди
Қашқадарёда она мулк талашган ўғлини бошига болға билан урди