Ўзбекистон Қуролли Кучларини ташкил этилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан Наманган шаҳар мудофаа ишлари бўлимида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаев томонидан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида А.Сафаев ҳар қандай давлатнинг мустақиллигини биринчи навбатда унинг ўз армияси ҳимоя қилиши кераклиги, шу боис Ўзбекистон мамалакати Мустақиллигининг дастлабки кунларида – 1991 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилган эътироф этди.
1992 йил 14 январ куни эса мамлакат ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларини Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон қуролли кучлари таъсис этилишининг асосий мақсади – мудофаадир, дея эълон қилинган.
Қуролли Кучларни изчил ислоҳ этиш давомида принципиал янги ташкилий-штат тузилмаларини, ҳарбий бошқарув тизимларини, турли қўшин турлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш механизмларини шакллантириш, ҳарбий хизматчиларнинг профессионал тайёргарлигини ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни тубдан яхшилаш бўйича кўлами ва маъно-мазмунига кўра улкан ва беқиёс ишлар амалга оширилди.
Дунёдаги вазият шиддат билан ўзгариб, хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарлар тобора кучайиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларни модернизация қилиш ва уларнинг жанговар тайёргарлигини, мамлакатга қарши қаратилган ҳар қандай тажовузга ўз вақтида ва муносиб зарба бериш қобилиятини оширишни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ядровий технологиялар ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалиш хавфи, тобора кучайиб бораётган қарама-қаршилик, сиёсий ва диний радикализм ва экстремизм, жумладан Ўзбекистон чегараларига бевосита яқин ҳудудларда можароларнинг давом этаётгани, кескинликнинг янада ортиб бораётгани жаҳон ҳамжамиятида ҳақли равишда хавотир уйғотмоқда. Бугунги кунда дунёда кибержиноятчилик, коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда салбий информацион таъсир ўтказиш каби халқаро хавфсизликка нисбатан илгари кўрилмаган хавф-хатарларнинг авж олаётганига реал ҳақиқатдир ва ҳар қандай мамлакатнинг қуролли кучлари бундай хавф-хатарларга муносиб жавоб қайтариш учун тайёр бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси тўлиқ қайта ишлаб чиқилганлиги, Қуролли Кучлар қурилишининг ташкилий тизими янада такомиллаштирилганлиги, Қуролли Кучлар академияси ташкил этилганлиги, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари қўшинлари оптималлаштирилганлиги, Қуролли Кучларимизнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги реал оширилганлиги, ҳарбий саноат мажмуаси барпо этилганлиги, қўшинларимиз замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлиги ҳамда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш яна кучайтирилганлиги, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини Марказий Осиё давлатлари орасида энг қудратли бўлиб шаклланишига замин яратди.
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаган. Ўзининг енгилмас ва мустаҳкам армиясига эгадир.
Мамлакатимиз чегаралари тўлиқ ҳимоя қилинган. Ўзбекистон бирор бир давлатнинг ички ишларига аралашмаслик, уларга уруш очмаслик позициясида қатъий туради. Мамлакатимиз фуқаролари миллати, дини ва эътиқодидан қатъий назар армиямизга ишонади ва уни доимо қўллаб-қувватлайди.
Наманган вилоят суди судьяси А.Қўчқоров
Тасодифий хабарлар
Россияда урушга борганларга 1 гектардан ер бериш таклиф қилинди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди
Наманганда 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Spark ағдарилиб кетди
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан автомобилларга «сирена» ва «мигалка» ўрнатишга рухсат берилиши ҳақидаги хабарни рад этди
Ўзбекистонда коронавирус сабаб 2100 киши назоратга олинган