Пароль эмас ўрон. 40 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди

Пароль эмас ўрон. 40 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди

Ўзбек тилида кенг қўлланиладиган 40 та хорижий атама ўзбекчага таржима қилинди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг жорий йил 30 июлдаги 62-сон баёнига биноан ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида шакллантирилган ушбу атамалар ҳамда расмий муомалага киритиладиган янги сўзлар рўйхати тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясида илмий асосланган янги сўз ва атамаларни мунтазам равишда расмий муомалага киритиб бориш вазифаси белгиланган.

Ижрони таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг 62-сон баёни қабул қилинди. Ушбу баёнга кўра, ўзбек тилида қўлланилиб келаётган 40 та хорижий атама ўзбекча муқобилларига алмаштирилди.

Жумладан:

Қайд этилишича, ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда иш олиб борган, шунингдек, мазкур департаментнинг экспертлар гуруҳида хорижий атамалар муҳокамадан ўтказилган.

Алмаштирилиши лозим бўлган 40 та хорижий атаманинг миллий муқобилларини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти тилшунослари ушбу атамалар тегишли соҳа вакиллари билан мунтазам мулоқотда бўлган. Шунингдек, хорижий атамалар ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамадан ўтказилган.


×