Давлат молиявий назорати департаменти томонидан Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди.
Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилган.
Департамент томонидан 2020 йилнинг ноябрь ойида бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган камерал назорат натижасида Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан иш ҳақи тўловлари бўйича шубҳали харажатлар амалга оширилганлиги аниқланган.
Ушбу аниқланган шубҳали харажатлар юзасидан Халқ таълими бўлимининг 2018 йил 1 ноябрдан 2020 йил 1 ноябргача бўлган даври бирламчи ҳужжатлар асосида тафтишдан ўтказилганда, ходимларга ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 33,8 млрд.сўм нақд пуллар Халқ таълими бўлимининг масъул ходимлари томонидан банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилганлиги аниқланди.
Ушбу ўзлаштирилган маблағлар 2018 йилда 1,0 млрд.сўмни, 2019 йилда 12,6 млрд.сўмни ва 2020 йилнинг ўтган даврида 20,2 млрд.сўмни ташкил этган.
Ўтказилган тафтиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилган.
Тасодифий хабарлар
Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади
Наманганда ИЖ-2715 русумли автомобиль бетон тўсиққа урилиши оқибатида унинг йўловчиси ҳалок бўлди
Доллар курси яна ошди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков вилоят мақом ансамблининг ўз биноси бўлиши кераклигини айтди
Россияга жосуслик қилган Украина генерали 12 йилга қамалди