Пенсионерларга тарқатилган «Humo» карталари «Uzcard»га алмаштириб берилади

Пенсионерларга тарқатилган «Humo» карталари «Uzcard»га алмаштириб берилади

Май ойида пенсионерларга берилган "Humo" пластик карталари "Uzcard" пластик карталарига алмаштириб берилади. Бу ҳақда "platforma.uz" телеграм канали ёзмоқда.

Каналимизда пандемия шароити туфайли пенсионерлар пуллари пластик карточкалар орқали беришга ўтилгани яхши бўлгани, аммо ишлашида жуда катта муаммо мавжуд бўла туриб «Humo» тўлов тизими карталари ўйламай-нетмай аҳолига ёппасига «тиқиштирилган»ини танқид қилиб ёзгандик. Чунки бу тизим ҳали «хом» экани шу сўнгги уч кун ичида яққол билинди. Одамлар ўз пулларидан фойдаланолмай қийналди, асаби бузилди. «Humo» банкоматлари ишламагани сабаб, кўпчилик нақд пул олиш учун банкларга боришга мажбур бўлди. Натижада молия муассасалари олдида ажиотаж юзага келди. Шунинг учун ҳам ёздикки, тайёр «Uzcard» тизими ишлаб турганда унинг монополиясини чеклаш учун айнан ҳозир, синовли кунларни танлаш, «Humo»га ўтиш шартмиди деб.

Вазиятни, ниҳоят, мутасаддилар ҳам англаган кўринади. Бизга яқин манбаларнинг айтишича, 20 май санасидан бошлаб пенсия ва нафақа олувчиларнинг «Humo» пластик карталари тўлиқ «Uzcard» пластик карталарига алмаштириб берилар экан. Бунинг учун ҳеч қандай тўлов олинмайди ва карталар пенсионерларнинг уйига етказиб берилади,

дейилади манбада.

×