Наманганда ака укасини дўппослаган йигитни пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Воқеа 2021 йил 6 сентябрь куни Тўрақўрғон тумани, Шаҳанд қишлоғида юз берган. Шу куни соат 08:30 атрофида 1992 йилда туғилган Баҳодир Алиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзаро тортишув туфайли ўзидан икки ёш кичик Жавоҳир Аҳмедовни уриб, унга тан жароҳати етказади.
Воқеа жойига Жавоҳирнинг 31 ёшли акаси етиб келади. У Баҳодир Алиевнинг кўкрак ва елкасига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан икки марта уриб, қасддан ўлдиради.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тўрақўрғон тумани филиалининг дастлабки маълумотномасида Баҳодир Алиевнинг ўлими ташқи ва ички қон кетиши ҳамда нафас етишмовчилиги оқибатида келиб чиққани кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қотилликни содир этган шахс қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Одил Отахўжаев ва туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда юз берган ҳодиса таҳлил қилиниб, унинг келиб чиқишига аслида кичик бир келишмовчилик ва тушунмовчилик сабаб бўлгани айтиб ўтилди. Бу каби жиноятлар сабаби ўрганилганда аксарияти муқим иш ўрнига эга бўлмаган, нотинч оилаларда яшаётган фуқаролар томонидан содир этилаётгани таъкидланди ва масъуллар огоҳликка чақирилди.
Тасодифий хабарлар
Kаналдан олиб чиқилган Tico’дан рулга занжир билан боғланган 34 ёшли ҳайдовчининг мурдаси топилди
“Бунга унча-мунча давлатнинг дош бериши ўзи бўлмайди”. Президент Сардоба фожиаси ҳақида гапирди
Сентябрда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Хитойда яна бир касаллик авж олмоқда
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди