2025 йилда Россия ҳукуматининг Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларига иш фаолияти учун берган рухсатномалари сўнгги тўққиз йил ичидаги рекорд даражага етди. Бу ҳақдаги маълумотлар Ички ишлар вазирлиги статистикасида келтирилган.
Унга кўра, иш фаолиятини амалга ошириш мақсадида Россияга 56,5 минг ҳиндистонлик таклиф қилинган, бу 2024 йилги 36,2 минг кишига нисбатан анча кўп. Бангладешдан эса ишга келганлар сони 9,3 минг кишини ташкил этди, бу 2024 йилги 2,8 минг кишига нисбатан рекорд кўрсаткичдир. Иккала кўрсаткич ҳам камида 2017 йилдан бери энг юқори натижа бўлган.
Бундан ташқари, Туркманистон фуқароларига берилган иш рухсатномалари 2,5 баробарга ошиб, 25 минг кишини ташкил этган. Ўзбекистон фуқаролари учун рухсатномалар сони 5 баробар кўпайиб, 2,3 мингга етган. Тожикистон фуқаролари учун рухсатномалар сони 3 баробар ошиб, 263 кишини ташкил этган. Хитой фуқароларига берилган рухсатномалар сони тахминан 50 фоизга кўпайиб, 92 мингга етган.
Шу билан 2025 йилда Россияда чет элликлар учун берилган иш рухсатномалари жами 240 мингга етган, бу 2017 йилдан бери рекорд натижа бўлди. Йил давомида бу кўрсаткич тахминан 42 фоизга ошган.
2026 йилда ҳукумат Ҳиндистон, Хитой, Малайзия, Бангладеш ва Африка мамлакатларидан кўпроқ ишчи мигрантларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Меҳнат вазирлиги қарорига кўра, уларга ажратиладиган квота 279 минг кишини ташкил этади, бу жорий йилга нисбатан 20 фоизга кўпроқ. Шу квотанинг 92 фоизи саноат корхоналари ва йирик инфратузилма лойиҳалари учун малакали ишчиларга ажратилади. Қолган қисми эса малакасиз ишчилар, қийин шароитларда ишловчилар, шунингдек ветеринарлар ёки ҳайвонларга қараш билан шуғулланувчи ходимларга тақсимланади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ГАЗ-53 ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмади
Эркак бегона аёлларга тан жарохати етказди
Кун сўнгида юздан зиёд кишида коронавирус аниқланди
Тошкентда "Умра" сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланганлар аниқланди
Келгуси йилда битирувчилар, кириш имтиҳонларисиз, ОТМларга қабул қилинади