«Барселона» сардори (собиқ?..) Лионел Мессининг қайси жамоада тўп суриши келаётган дам олиш кунларида ҳал бўлади. «Спорт-Экспресс» ёзишича, аргентиналик юлдуз «Пари Сен-Жермен»га ўтишга жуда яқин.
Месси ва парижликлар ўртасида, бир йилга узайтириш имконияти билан, икки йиллик шартнома имзоланиши мумкин. Музокараларни футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси олиб боряпти, дейилади хабарда.
Италиялик журналист Николо Скира «Twitter»да ёзишича, Месси Парижда бир мавсумда 50 миллион евро (бонуслар ҳам қўшилганда) маош олади.
Аргентиналик янги жамоасида 19-рақам остида тўп суриши айтилмоқда. Чунки унинг севимли 10-рақами бразилиялик Неймар ихтиёрида.
Месси келса, «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе кетади, бу ҳақда «Championat.com» журналист Андрес Онурбия Рамосга асосланиб хабар тарқатди.
Тасодифий хабарлар
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг биносига бостириб кирди
Валютафурушларга қарши текширувлар кучайтирилмоқда
Актриса Диана Ягофарова кинога қайтишни режалаштирмоқда
«Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой» – Шавкат Мирзиёев
Исроилдаги АҚШ элчихонаси Эрон зарбасидан зарар кўрди