Косонсой туманида вилоят прокурори сайёр қабули бўлиб ўтди.

Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш борасидаги амалий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Наманган вилоят прокурори Жахонгир Жўраевич Хатамов томонидан бугун Косонсой туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабули бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.



Тадбирда қатнашган жами 15 нафар фуқаролардан кредит ажратиш, ишга жойлаштириш, алимент ундириш каби мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 2 таси жойида ҳал этилиб, 13 таси бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.
Мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Наманган вилояти прокуратураси
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистони бутун дунёга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди
Shveytsariya kompaniyasi Toshkentdagi yangi aeroport terminalini quradi
Наманганда эркак синфдошининг тўйида собиқ хотинини пичоқлаб қўйди
Тошкент вилояти ҳокими ҳам “учди”
Болалар нафақаси, алимент ундириш… Халқ қабулхоналарига энг кўп қандай мурожаатлар бўлмоқда?