Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати якунланмоқда. Кеча, 11 октябрь куни мусобақанинг сўнгги кунида ўтказилган аралаш жамоавий баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.
Саралаш босқичида Германия ва Грузия терма жамоаларини мағлуб этган Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Россия жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бронза медали учун кечган баҳсда эса ўзбекистонлик дзюдочилар Мўғулистон вакилларини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионати совриндорлари қаторидан жой олди.
Маълумот учун, 2025 йилги Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 7-ўринни қўлга киритганди.
Тасодифий хабарлар
Дунёнинг энг қиммат шаҳри номи айтилди
Сеулдан Тошкентга қайтган фуқароларнинг карантинга олинишига изоҳ берилди
Қатар кўчаларига кондиционерлар ўрнатиляпти
Бош прокурор тергов жараёнида кимлар қийноқлар қўллашини очиқлади
Намангандан қочиб кетган аёл Россияда қўлга олинди