Наманган вилоятида 4 нафардан, Жиззах вилоятида эса 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Наманганда соғайганларнинг 1 нафари эркак, 3 нафари аёл барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичига 31 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 57 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.
Жиззахдан тузалиб чиққан 33 ёшли ва 31 ёшли беморлар (эркак) жиззахлик бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан аввал 1 нафар фуқаро соғайиб чиққан эди. Эндиликда ушбу икки нафар билан вилоятдаги коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайиб чиқишди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 810 нафарни ташкил этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россияда бошига челак ташлаб юборилган ўзбекистонлик мигрант вафот этди
Калифорниядаги ёнғинлар етказган зарар қиймати 275 млрд долларга етди
Apple эски айфонларни интернетдан узиб қўймоқчи
Марҳумга нисбатан ёзилган жарима бекор қилинди — ЙҲХББ
1 сентябрдан нималар ўзгаради?