Рамазонда рўзадор болаларни мактаб ҳовлисида югуртиргани айтилган Қўқон шаҳридаги 8 - мактаб директори Феруза Жабборова 27.06.2019 куни икки юз Ақш доллари миқдорида пора олаётганида, Вилоят ИИБ коррупцияга қарши кураш ходимлари ва Қўқон шаҳар департаменти ходимлари тарафидан мактаб ҳовлисида қўлга олинган.
Феруза Жабборова аҳлоқсизлиги, спиртли ичимликларга муккасидан кетгани ва органдаги баъзи инсонларга ишониб, хоҳлаганини қилиши билан шаҳарда ном қозонган эди.
Директорни маст ҳолатда мактаб болалари бир неча маротаба кўришган. Оғзидан сўкиниш тушмайдиган бу аёл нафақат директорликка, балки, аёл деган номга номуносиб. Лекин шунча вақтдан бери халқ таълими бўлимидагилар бунга кўз юмиб келишди.
Энг қизиғи, Феруза Жабборовани бугун иш жойида кўришган. Мактабдаги яқинларига "Бўлди, ҳаммаси тинчиди. Юқоридаги танишларим орқали ҳал қилдим. Гапни у ёқ, бу ёққа чиқарманглар", дегани айтилмокда
Айни дамда, Феруза Жабборовага нисбатан Ўзбекистон республикаси жиноят кодекси 210 - моддаси билан 27.06.2019 куни Қўқон шаҳар прокуратураси тарафидан иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.
Фаруза Жабборова аввал хам судланган. 2000 йилда 209 модда, 1 қисм а банди билан, 228 модда, 1 қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
2013 йил 210 модда билан судланган.
Болаларни мактаб ҳовлисида югуртиргани учун 30 фоизлик жарима билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
2018 йил Қўқон шаҳридаги 41 мактаб директори устидан ўз номи билан даъво аризаси ёзган. Ҳар бир боладан пора олишини иддао қилган. Аризадаги даъво тасдиғини топмаган. Феруза Жабборовани ўзи, туҳмат қилгани учун айбланиб, маъмурий жазога тортилган.
Манба: Sof. uz
Тасодифий хабарлар
Адвокат: «Гулнора Каримова қамоқхонадан тез ёрдам машинасида олиб кетилди»
NAMANGANDA MO'JIZALI UY ANIQLANDI U XAQIDA BATAFSIL (video)
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Oʻzbekistonda yangi modeldagi avtomobillar ishlab chiqarishga 2,1 trln soʻm ajratiladi
Ўқитувчи ўз ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди