Бухоро вилоятида олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 26 млн сўм олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қоракўл тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Т. ушланган. У фуқаро Д.О. нинг ишончига кириб, гўёки Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан бирида 1–3 курсларда таҳсил олгани ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган. Шунингдек, юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали Бухоро Инновацион таълим ва тиббиёт университетининг тиббиёт йўналишига 4-курсдан ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.
Ушбу хизмат эвазига 26 млн сўм олган вақтида у ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасида унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Арқадағ ўғлидан ҳокимиятни қайтариб олмоқчи – “Carnegie Politika”
Хитойда безгак тарқалди. Бу Ўзбекистон учун хавфлими?
Савол: Сиз ўзи кимга хизмат қилаяпсиз? (фақат халққа, деманг илтимос - Кушербоев Олий судни танқид қилди)
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 48 мингдан ошди
Фожиа! Таниқли ўзбек актрисаси аварияда ҳалок бўлди