Президентимиз ташаббуси билан хитойлик шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат 15 кишилик гуруҳ мамлакатимизга ташриф буюрди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, хитойлик мутахассислар мамлакатимизда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда юртимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.
Мазкур тиббий гуруҳ Хитойнинг Наньчан шаҳридан (Цзянси провинциясининг маъмурий маркази) келишган бўлиб, ушбу провинция Хубэй провинцияси билан чегарадош (коронавирус тарқалишининг эпидемик маркази) ва тузалиб кетган беморлар сони бўйича Хитойда биринчи ўринда туради.
Тиббий гуруҳ таркибига вирусолог, эпидемиолог, пульмонолог, терапевт, жарроҳ ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар киради. Улар орасида жорий йилнинг январь-февраль ойларида Хитойда коронавирусга қарши миллий кураш доирасида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун тўғридан-тўғри COVID-19нинг тарқалиш марказига – Ухан шаҳрига ва Хубэй провинциясининг бошқа шаҳарларига юборилган етакчи клиникаларнинг тажрибали шифокорлари ҳам бор.
Айни пайтда хитойлик шифокорлар билан бирга, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати номидан зарур тиббий буюмлар ва дори-дармонлар воситаларидан иборат гуманитар ёрдам ҳам олиб келинди.
Тасодифий хабарлар
Хитой компанияси Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқармоқчи
Наманганда 6 нафар бемор коронавирусни кимдан қандай қилиб юқтирганини билмайди
«АNAMED» диагностика маркази директори «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Москва вилоятида ёнғин: 4 киши ҳалок бўлди. Улар ўзбекистонлик бўлиши мумкин
Президентнинг Намангандаги ташрифи ниҳоясига етди