Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Қозиғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳарорат кечалари 15-18 даражагача пасаяди, кундуз кунлари 32-35 даража атрофида, жанубда 36-38 даражагача бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи яримда шарқий ботиқлик республика ҳудудидан силжийди, ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 20-23 даражагача, кундуз кунлари 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-41 даражагача кўтарила бошлайди.
Республиканинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 14 июнда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14-15 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйича 14-15 июнда ва 19 июнда шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор.
Тасодифий хабарлар
Бўка тумани аҳолисининг 4,5 мингдан зиёд мурожаати ҳал қилинди
Тошкентда ҳокимлик бош мутахассиси пора олаётганда ушланди
Усмоновнинг “Dilbar” суперяхтасида тинтув ўтказилди
Олий Мажлис депутати: “Тошкентга ишлагани келган вилоятликлар топган пулини фақат жарималарни тўлашга сарфлашмоқда”
Олимлар: “ Тез орада Америка бутунлай йўқ бўлиб кетади”