Наманган вилоятида 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 72 та иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят маъмурий суди раиси Салоҳиддин Турсунов маълум қилди.
Турсуновнинг айтишича, 2020 йил биринчи чорагида бу кўрсаткич 60 тани ташкил этганди.
Маъмурий судлар уч ой давомида ҳокимларнинг жами 32 та қарорини ҳақиқий эмас деб топган. Жумладан, Наманган шаҳар ҳокимининг 12 та, Поп тумани ҳокимининг 7 та қарори юзасидан шундай хулосага келинган.
«Шунингдек, биринчи чорак давомида ҳокимият мансабдор шахслари ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 9 та иш кўриб чиқилди. Уларнинг 6 таси қаноатлантирилди», — дейди Салоҳиддин Турсунов.
Наманганда маъмурий судлар томонидан жорий йил уч ойи мобайнида мазкур тоифадаги ишлар бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 25 та хусусий ажрим чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп.
Тасодифий хабарлар
Дала четларида олча етиштириш кўпайтирилади
Andijonda tuman hokimiga tuhmat qilishda ayblangan bloger 13 sutkaga qamaldi
Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарликни якунлаш бўйича кўрсатмалар берди
ЙПХ ходими қандай вазиятда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга ҳақли?
Қашқадарёда ИИВ ходимини "севгилиси" билан ушлаб олганларнинг "шантаж"и сабаб қиз ўзини осди