“UzAutoMotors” АЖ жорий йилнинг 5-17 декабрида ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини “Чақириб олиш” дастурини эълон қилди
Компания Матбуот хизматининг хабар беришича, бу “Чақириб олиш” дастури автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.
Барча ишлар “UzAutoMotors” АЖ ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
“UzAutoMotors” ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати ва мижозлар талабини қондиришни ўзининг асосий устувор вазифаси деб билади. “UzAutoMotors” АЖ бош директори Бо Андерссон бу йил компанияга келганида сифатни кескин оширишни ва ҳар қандай камчиликларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлишни эълон қилди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ компания 2022 йилнинг февраль ойигача Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti каби оммабоп моделларни ишлаб чиқаришни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Киши боласини ўпса рўзаси очилиб кетадими?
Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярми ижтимоий ҳимоя билан таъминланмагани маълум бўлди
Энди дарахт кесилгани ҳақида хабар қилганларга “суюнчи” берилади
Фуқароларнинг ИИО ходимларини тасвирга олиш ва уларни тарқатиш ҳуқуқи сақланиб қолинмоқда
Икки ўсмирни аёвсиз калтаклаган муштумзўрлар топилди