Россия Федерацияси коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирлари доирасида чегараларини бутунлай ёпди. РФ ҳукумат раҳбари Михаил Мишустин мамлакат чегарасидаги автомобиль, темир йўл, пиёда ва бошқа ўтказув пунктларида ҳаракатни вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
“Россия Транспорт вазирлигига ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати), ФБХ (Федерал хавфсизлик хизмати) ва “Роспотребнадзор” билан биргаликда 2020 йил 30 март соат 00:00 дан автомобил, темир йўл, пиёда, дарё ва аралаш чегара ўтказиш пунктларида ҳаракат вақтинча тақиқлансин”, дейилди ҳужжатда.
Шунингдек, ҳужжатда ушбу чекловлар Россиянинг Беларусь билан чегарасидаги ўтказиш пунктларига ҳам тааллуқли экани қайд этилган.
Маълумот учун, айни вақтда Россияда 1264 нафар коронавирус инфекцияси юқтирган бемор аниқланган. Уларнинг 4 нафари вафот этган ва 49 нафари даволанган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун кореялик мутахассис иш бошлади
Ўзбекистонда 163та мактаб карантинга ёпилди — Халқ таълими вазирлиги
“Қамчиқ” довонида содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди
Мутахассис яна бир коронавирус ташувчисидан огоҳлантирди!
Канадада уч метр қалинликда қор ёғди