Кеча, 31 июль куни “Тошкент-Водий” йўлида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 16:00 ларда А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 242-километрида юз берган. “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Cobalt ва Matiz автомобиллари билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Matiz ва юк машинаси жарликка тушиб кетган. Икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.
ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида ҳар икки автомобилни чуқурликдан олиб чиқиб, вазият оқибатларини бартараф этган.
“Ҳозирда тегишли ташкилот ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Бухорода одамларни “ухлатган” раҳбар қамалди
Бу йил 15 мингдан ортиқ бадавлат россияликлар мамлакатни тарк этади
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлган фуқаролар диққатига
Банкирлар мижознинг 300 минг долларини чўнтагига урди
Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди