Канадада қор ёғиши 20 йиллик рекордни янгилади — айрим жойларда ёққан қорнинг қалинлиги уч метрга етди. Кеча, 18 январь куни қор ёғиши рекорд кўрсаткичларга етиши натижасида айрим шаҳарлар «оқ қамал»да қолган.
Кучли қор бўрони оқибатида Ньюфаундленд оролида яшовчи ўн минглаб кишиларнинг уйлари қор остида қолган. Рекорд даражада қор ёғиши Гамбо, Трепасси, Сент-Жонс, Парадайз каби шаҳарларда ҳам кузатилган.
Авалон шаҳри аҳолиси 3 метрлик қор ёғишдан кейин ҳосил бўлган қор уюмлари оқибатида уйларида қамалиб қолишган. Шаҳарда фавқулодда вазият тартиби киритилиб, қор тозаловчи техника зўр бериб ишламоқда.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистонга борди
Ўзбекистонда ярим йилда иш жойларида 137 киши ҳалок бўлди
Наманганда туғилган уч эгизакка Зироатхон, Саида ва Шаҳноза исмлари қўйилди
Коррупцияга қарши курашишда кўнгли бўшлик қилганлар жавобгарликка тортилади
Ўзбекистонда журналистларга қарши “ов” бошландими?