Республика бўйича 163 мактаб (1,6%) ҳозирда масофавий таълим шакилига ўтказилган
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мактабларнинг карантинга олиниши жараёнлари ва соҳага оид долзарб масалалар юзасидан маълумот берди.
Мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Санитария-эпидемиологик хизмат марказлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлигига таклиф киритиб, Ҳалқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ёки ҳудудий комиссия қарорлари билан айрим мактабларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 2 ҳафтага карантинга олинмоқда. Ушбу вақт мобайнида мазкур мактаблар онлайн тартибида фаолият юритади.
Бугунги кун (22 апрель ҳолатига кўра), Республика бўйича жами 10008 та мактабдан 163 таси (1,6%) мактаблар масофавий таълим шаклига ўтказилган. Бу ракамлар Санитария-эпидемиологик хизмат марказларининг талабномаларидан келиб чиқиб, ўзгариб боради.
2020-2021 ўқув йили учун “Онлайн мактаб” рукнида жами 17 298 та телевизион дарс ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тасвирга олинган ва улардан
15 362 таси эфирга узатилган.
“Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслар жорий йилнинг 25 майига қадар белгиланган телеканалларда эфирга бериб борилади. Шунингдек, uzeduonlinemaktab телеграм канали орқали ўқувчилар дарсларни қайта кўриб чиқиш имкониятлари ҳам мавжуд.
Тасодифий хабарлар
1 декабрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Эркак қайнонасини ўроқ билан ўлдирди
"HUMO" муаммоси: кексалар нақд пул ечтиришда қийналмоқда
Шавкат Мирзиёев айрим қонун ва кодексларга ўзгартириш киритиш бўйича қонунга имзо чекди
«Бенфика» Халқаро Чемпионлар Кубоги ғолиби бўлди