Пандемия бошланганидан буён бутун дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 21 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда вирус тарқалишини реал вақт режимида кузатиб борувчи Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.
Вафот этганларнинг аксарият қисми Италияда — 7,5 минг киши. Испанияда эса вирус оқибатида вафот этганлар сони 3,6 мингга етган. Вирус ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Хубэй провинциясида ушбу кўрсаткич — 3,1 минг кишини ташкил этмоқда.
26 март ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 471,5 минг кишига етган. Вирусни юқтириб олганларнинг асосий қисми Хитойда — 81,7 минг киши. Ундан кейинги ўриндан Италия (74 минг) ва АҚШ (69 минг) жой олган. Ўзбекистонда эса коронавирусни юқтириб олганлар сони 65 кишига етган.
Тасодифий хабарлар
Намангандан Фарғонага олиб кетилаётган 220 кг яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган аёл қамоқдан озод қилинди
“Штраф”лар базаси нега йўқолиб қолди? ЙҲХББ тилга кирди
Ғазодаги уруш Исроилга бир кунда қанчага тушмоқда?
“Зеленский президент эмаслиги яққол кўриниб турибди” - Рамзан Қодиров