Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биражасида ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра олтин ва АИ-91 русумли бензин нархи бироз пасайди.
Шу йилнинг 14-19 октябрь кунлари мобайнида қимматбаҳо металлар бозорида айрим ўзгаришлар кузатилди.
Савдо якунларига кўра, ЎзРТХБда 45,4 миллион сўмлик 100 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси сўнгги савдо якунларига нисбатан 0,3 фоизга пасайиб, 1 грамм олтин учун 454,4 минг сўмни ташкил қилган.
3 минг 32,0 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 2 минг 388,3 тоннаси сотилди.
Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,3 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 6 минг 243,6 минг сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 17,6 миллиард сўмлик 5 минг 851,0 тонна суюлтирилган газ сотди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 8,5 фоизга ўсиб, бир тонна учун 3 минг 2,8 минг сўмни ташкил этди.
Пахта толаси бозорида юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 7,9 фоизга ўсиб, бир тонна учун 14,6 миллион сўмни ташкил этди. Пахта толасини 2019 йил ҳосили бошқа навларининг нархлари ўртача 7,3 миллион сўмдан 13,0 миллион сўмгача бўлди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда эшак гўшти сотилгани айтилмоқда. ИИБ изоҳ берди
АҚШ Президенти Афғонистонда 8,6 минг нафар америкалик ҳарбий қолишини маълум қилди
Самарқанд туманидаги электр корхонаси раҳбари фирибгарликка қўл урди
Дам олиш кунлари ёмғир ёғади
Наманганлик эркак ўз хотинининг қотилига айланди. У ўзини ИИБга топширди