Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини “Болонья” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист Никола Скира Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.
Қайд этилишича, болоняликлар Шомуродовни 10 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Элдор маълум кўрсаткичларга эришган тақдирда сотиб олиш ҳуқуқи мажбуриятга айланади.
“Болонья” 27 ёшли футболчини сотиб оладиган бўлса 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланади.
Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳолаганди.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳар ҳокими Покистонда муҳим шартномалар имзоламоқда
Қурбон ҳайити куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади
Европага тажовуз: нима учун АҚШ бутун армияни қитъага кўчирмоқда
Йўл чизиқларини чизиш, таъмирлаш фақат кечаси амалга оширилади
АҚШ ҳарбийлари коронавирусга қарши вакцина олишдан бош тортди