Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Норин туманидаги фермер хўжалиги дала шийпонидан 8 ёшли боланинг мурдаси топилганига оид хабарлар тарқалганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати сўровига жавобан айни мазмундаги хабарларни тасдиқлади. Яъниким, шу йилнинг 15 ноябрь куни кечқурун 2012 йилда туғилган И. У.нинг мурдаси яшаш хонадонидан унча узоқда бўлмаган фермер хўжалиги ўтинхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган. Шу куннинг ўзида ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда, дея қўшимча қилди маҳкама матбуот хизмати.
Тасодифий хабарлар
Канадада Ўзбекистонлик оила ўз шахсий самолётида ҳалокатга учради
Наманган шаҳридаги Ёшлар маркази биноси катта мажлислар залида назорат остидага шахслар (маҳкумлар) иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Мирзо Улуғбекнинг "Улуғбек Зижи" асари илк бор тўрт тилда нашр этилди
Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон Италия футболи афсоналаридан устун келди