Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида қўшмачиликни ўзига касб қилиб олган аёлларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га ЖИБ шаҳар суди раиси Бахтиёр Таваккалов маълум қилди.
Улардан икки нафари — Муҳайё Носирова (исм-шарифлар шартли) ва Сайёра Қодирова мазкур жиноятлари учун биринчи маротаба судланган бўлса, Марғуба Шокирова учун бу иккинчиси ёки учинчиси эмас, нақ еттинчи маротаба судланиши эди. Бу судланишларнинг дастлабкиси 2009, охиргиси эса 2018 йилда қайд этилган.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи М.Шокирова муқаддам бир неча маротаба судланганлиги, хавфли рецидивист эканлигига қарамай, фоҳишахона сақлаш, шунингдек, қўшмачилик жиноятини содир этган.
Жумладан, 2019 йилнинг 6 ноябрь куни соат 20:30 атрофида шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, С.Қодировага қарашли Наманган шаҳри, 5а-кичик тумандаги хонадонда 300 000 сўм эвазига 4 нафар йигит-қиз жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратиб бергани аниқланган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида кимёвий ишлов берилган пуллар холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинган, шунингдек, DVD диск далилий ашё сифатида эътироф этилган.
Суд мажлисида Муҳайё Шокирова унга нисбатан эълон қилинган айбловга иқрор эмаслигини билдирган бўлса-да, унинг айби ишда текширилган ҳолатлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари, сўзлашув стенограммаси ва ўзининг терговдаги дастлабки кўрсатмаси билан тасдиғини топди.
Марғуба Шокирова Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми «б» банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шериклари Муҳайё Носирова ва Сайёра Қодировага эса тегишли равишда 4 ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Manba: daryo. uz
Тасодифий хабарлар
Шошилинч: Афғонистон президенти иштирокидаги митингда теракт содир бўлди
Самарқандда «автомойка» ходими мижознинг машинасини олиб қочди
Қашқадарёлик оила чақалоқларига исм қўйиш учун президентдан рухсат олди
ЙПХ ходими талабига бўйсунмаган ҳайдовчи ходимлардан бирини уриб юборди
Шавкат Мирзиёев уйларнинг муҳтожларга эмас, таниш-билишларга берилаётганини танқид қилди