Жорий йил 4 ноябрь куни соат 11-30 ларда, 4Р112 “Фарғона халқа” йўлининг 86км.да, 1972 йилда туғилган, Наманган туманида яшовчи фуқаро Ласетти русумли автомобилни тегишли хужжатларсиз бошқариб бораётиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган, 1984 йилда туғилган, Наманган туманида яшовчи фуқарога тегишли СПАРК русумли автомашинасининг орқа қисмига келиб урилиб, ўзидан олдинда ҳаракактланиб кетаётган 1972 йилда туғилган велосипедчини уриб юборган.
Натижада велосипедчи “бош мия ёпик синиши, чап болдир суяклари ўрта 1/3 қисмидан ёпиқ синиб силжиши” ташхиси билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан шу куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан воқеа жойида фуқаролар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилиб, автоҳалокат келиб чиқишига омил бўлган сабаблар ўрганилди ва қайта бу каби ҳодисалар юзага келмаслиги учун ҳар бир ҳаракат иштирокчиси йўллардаги ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини тўлақонли ҳис этишлари зарурлиги тушунтирилди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Бугун кечқурун грин-карта жавоблари эълон қилинади
“Қамчиқ” довонида автомобиль ҳаракати тикланди
Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Вазир режадаги ишлар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклади
Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди