Ҳабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье ўртасидаги жангда америкалик спортчи кийган, кейинчалик (сентябрь ойида) кимошди савдосида 100 минг долларга сотилган футболка Тошкентда эканлиги маълум бўлди.
Ҳабиб жангдан сўнг рақибидан қабул қилиб олган футболкани 100 минг долларга сотганини Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилганди. У бундан тушган маблағни эса Порьега тегишли The Good Fight Foundation жамғармасига ўтказишини айтган.
Russia Today’нинг хабар қилишича, мазкур либос айни дамда Тошкентдаги BeFit машғулот залида сақланмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон MMA ассосиацияси раҳбари Отабек Умаров нашрга берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.
«Бизга бу футболкани совға қилишди. Мен бу футболканинг жойи шу ерда, яъни нафақат ҳаваскор, балки профессионаллар шуғулланадиган жойда бўлиши керак деган қарорга келдим», — дейди Отабек Умаров.
Бу футболкани айнан ким совға қилгани номаълум. Ҳабиб Нурмагомедов бошчилигидаги гуруҳ Тошкентга келган вақтда бу футболкани совға тариқасида тақдим этилгани таъкидлаган MMA ассоциацияси раҳбари. Умаровнинг Russia Today’га берган интервьюсида таъкидланишича, уни совға қилган одам исми сир бўлиб қолишини истаган.
Тасодифий хабарлар
Россияда ўлим жазоси амалиётга қайтарилиши мумкин
“Ислом давлати”нинг янги раҳбари маълум бўлди
Президент оиласи ва бошқа давлат етакчилари билан футбол томоша қилди
Жасур Умиров 5 йилга қамалди
Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?