Бугун, 14 октябрь куни соат 6:20 ларда Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида Nexia ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган.
Натижада, автомобиль йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ оқибатида, транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт эса бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бир йилда 2100 киши йўлларда вафот этди. Лекин, бу кам
Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10 %га оширилади
Газ қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайишни бошлаган
Ўзбекистонда ҳар ўн минг кишига нечта шифокор тўғри келиши айтилди
Наманганда 4700 метрлик чуқурликдан нефт олина бошланди