Бугун, 4 декабрь куни Яшнобод туманида иккита автобус тўқнашуви акс эттирилган видео интернетда тарқалди. Тошкент шаҳар ИИБнинг маълум қилишича, икки автобус ҳайдовчиси қилмиши учун лавозимдан бўшатилган.
Маълумотга кўра, 4 декабрь куни соат 07.48 да Маҳтумқули кўчаси “Ашхобод” парки ёнида иккита автобус: 31 ёшли Далер Д. бошқарувидаги “Isuzu” (давлат рақами 10 104 DBA) ва 44 ёшли Фурқат М. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” (давлат рақами 01 295 ZBA) тўқнашуви юз берган. Ҳодиса сабабли ҳеч ким жабр кўрмаган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: иккала ҳайдовчи ҳам тезликни оширганлиги сабабли бошқарувни эплай олишмаган. Ҳодиса ҳақида маълумот иккала автобус парклари раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиб, иккала ҳайдовчини ҳам жамоат транспорти ҳайдовчиси лавозимидан бўшатиш қарори қабул қилинган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинганлар 150 000 дан ошди
“Каттаконлар”нинг компанияларини ошкор этган сайт асосчисига оид иш тугатилди
Талаба қизга тажовуз қилгани айтилган “замдекан иши”ни судда кўриш бошланди
Навбаҳор Ҳамидова ўзбек бокс тарихига кирди
Пандемия бойлар ва камбағалларга қандай таъсир қилди?