Осиё тараққиёт банки шаҳар иссиқлик тармоқлари тизимини узоқ муддатли ижара шартида бошқарувга топшириш бўйича консультация хизматларини кўрсатади.
Тошкент шаҳрининг коммунал соҳасини ривожлантириш учун хорижий инвесторлар жалб этилади. Ҳокимиятда Осиё тараққиёт банки билан тегишли шартнома имзоланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
ОТБ шаҳар иссиқлик тармоқлари тизимини узоқ муддатли ижара шартида бошқарувга топшириш бўйича консультация хизматларини кўрсатади.
Банк келишув доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг эксклюзив консультанти сифатида хорижий компаниялардан келиб тушган таклифларни баҳолайди. Сўнгра амалдаги Давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги қонун талабларига кўра, хорижий компанияларидан келиб тушган таклифлар асосида тердер танловини ўтказиб, энг мақбул хорижий компанияни “Тошиссиққуввати” ДУК билан Ижара шартномасини имзолашда кўмаклашади.
Мазкур лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад - иссиқлик тармоқларини модернизациялаш ва реконструкциялаш, тармоқлардаги бугунги кунда мавжуд йўқотишларни буткул бартараф этиш ва соҳада автоматлаштирилган хорижий IT технологияларини қўллаш орқали юзага келаётган авария ҳолатларини олдини олиш.
Лойиҳани амалга оширишда замонавий менеджмент усуллари қўлланилади.
Тасодифий хабарлар
МИБ Тошкентда 8 553 та машинани жарима майдонига жойлади
Бугун БААга қарши муҳим ўйин. Футболчиларимиз қандай тайёргарлик кўрмоқда? (фото)
Дубай дунёда биринчи бўлиб қоғозбозликдан воз кечди
Зангиотада «иккинчи» гуруҳ қўлга олинди
Япония кўмагида Ўзбекистонда иккита қуёш электр станцияси қурилади