Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган сўнгги бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Дарҳақиқат, юртимизда коронавирус инфекцияси аниқланган дастлабки кунлардан инфекция тарқалишининг олдини олиш, беморларни самарали даволаш борасида қатъий ва тизимли саъй-ҳаракатлар йўлга қўйилди. Ушбу чора-тадбирлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан ҳоли бўлган ҳудудлар сафи кенгайиб бормоқда.
Фарғонада тузалган сўнгги бемор (40 ёшли эркак) ушбу вилоятнинг Олтиариқ туманидан бўлиб, коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шундай қилиб, вилоятдаги фидойи шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди.
Табиийки, ушбу қувончли воқеа замирида тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси бор. Энг муҳими, шифокорлари пандемия билан курашишдек катта масъулиятни зиммаларига олишиб, бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2077 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошишни бошлади
Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз — Президент.
Ўзбекистон қайси давлатдан энг кўп музқаймоқ импорт қилгани маълум қилинди
Йўл чизиқларини чизиш, таъмирлаш фақат кечаси амалга оширилади
Андижонда жойнамоз устидаги қайнона келини томонидан ўлдирилмаган