"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси француз клуби билан шартномасини узайтириши мумкин, деб ёзади журналист Адриен Греньер ўзининг Твиттер саҳифасида.
Манбага кўра, футболчи парижликлар клубидаги ўйиндан ўтган мавсумга қараганда кўпроқ қониқиш ҳосил қилган, шу боис у шартномани узайтириш таклифини кўриб чиқиши мумкин. Бироқ ҳозирча на "ПСЖ", на бошқа клублар ҳужумчи билан алоқага чиқмаган.
35 ёшли Месси жорий мавсумда "ПСЖ" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистондаги энг қиммат уй сотилди (фото)
Президент совутгич ишлаб чиқарадиган заводни ишга туширди
Актёр Кимсанбой Собиров вафот этди
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани бош имоми вафот этди
Тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор ишлаб чиқилмоқда — депутат