Бугун, 19 декабрь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси залида «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» шиори остида ўтказилаётган баҳс-мунозараларнинг навбатдаги мажлиси ўтказилмоқда.
«Ўзбекистонда кенг кўламли ўзгаришлар шароитида фуқаролик жамиятини ривожлантириш» мавзуида ўтаётган анжуманда АОКА директори Комил Алламжонов Ўзбекистонда сўз эркинлиги вақтинчалик дея айтилаётган фикрларга ўз муносабатини билдирди:
«Бизда энди орқага йўл йўқ. Сўз эркинлиги даври тез тугайди, ОАВ, ижтимоий тармоқлар ёпилади дейиш ноўрин. Йўқ, биз орқага қайтмаймиз. Интернет ривожланиб бораётган даврда бошқа йўлимиз ҳам йўқ. Ўзбекистонда сўз эркинлигини мустаҳкам ўрнатиш давом этилади. Ўзбекистон қайта ёпилмайди. Бизнинг Агентлигимиз бор экан, бунга йўл қўймаймиз», дея таъкидлади Комил Алламжонов.
Тасодифий хабарлар
Ишини эплай олмаган вазирлар истеъфога чиқади – Президент
2021 йилда неча киши ис гази ва портлашдан ўлгани маълум бўлди
Намангандаги ЙТҲда Lacetti ағдарилиб кетди (видео)
Дунё бўйлаб Telegram фаолиятида узилишлар рўй берди
«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?