Наманган вилояти Давлатобод туманида таълим муассасаларига иситиш қозонлари етказиб бериш учун ажратилган 1 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Давлатобод тумани ММТБ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктиргани аниқланган.
Улар таълим муассасаларига иситиш қозони етказиб бериш бўйича тузилган шартномага кўра “ABS” русумли иситиш қозонларини сотиб олиши лозим бўлган. Бироқ амалда “LES” русумли иситиш қозонлари харид қилинган. Оқибатда 1 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Koreyaga ishlash uchun jo‘natishni va'da qilgan shaxsning qilmishi fosh bo‘ldi
Депутат парламент биносидан ўлик ҳолда топилди
Ўзбекистонда 2023 йил энг кўп қўйилган исмларни биласизми?
Бухорода ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири бошқасини «Spark»да босиб кетди — видео
Бухорода бир йўла 32 нафар бемор тўлиқ соғайди