Алишер Усмонов хотини Ирина Винер билан ажрашаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Миллиардер аёли билан ажрашиш жараёни нима сабабдан ёпиқ тарзда ўтганлиги бўйича Усмоновнинг адвокати батафсил тўхталиб ўтди.
"Бизнинг ишончли вакилимиз таниқли тадбиркор, нуфузли шахс, унинг рафиқаси эса таниқли мураббий, бу фактларни исботлаш шарт эмас.
Улар муносабатларининг махфийлигини сақлаб қолган; никоҳдан кейин оммавий ахборот воситаларида никоҳ қандай давом этаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмаган. Шахсий ҳаёт ҳақидаги маълумотларнинг тарқалиши бизнесга салбий таъсир кўрсатиши мумкин", деди адвокат.
Ҳозирда ушбу таниқли жуфтликнинг нима сабабдан ажрашаётганлиги ҳақида маълумот йўқ. Аммо Алишер Усмонов 50 йилга яқин бирга яшаган турмиш ўртоғи билан ажрашиш фикрига келган.
Айни пайтда Москва судида тинч ажралиш жараёни давом этмоқда. Ундан кейин мулкни тақсимлаш билан боғлиқ жараён бўладими ёки йўқ номаълум.
Тасодифий хабарлар
Беларусдаги ҳибсхонада ўзбекистонлик аёлнинг кўзи ёриди
АҚШ, Канада ва Польшага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
Tojikiston—O‘zbekiston chegara postiga uyushtirilgan hujum uchun mas’uliyatni IShID o‘z zimmasiga oldi
«Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Президент
Қодиров Украинадаги уруш охиригача олиб борилиши кераклигини айтди