Туркиянинг Сейитгази туманидаги қазишма ишлари давомида тахминан 5 минг йиллик нон топилди. Ушбу нон хамиртуруш ва бошқа моддалар билан бирга қайта тикланиб, сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Turkiye Gazetesi” хабар берди.
Маълум қилинишича, 1996 йилда бошланган қазиш ишларида илк бронза даврига оид кўплаб маданий ёдгорликлар, ҳайвон суяклари, милоддан аввалги 3 минг йилликка оид тош сандука ва қўмлоқ қабр топилган. Бу ерда “Анадолу” ҳудудидаги илк шаҳарсозлик излари ҳам аниқланган.
Шунингдек, ушбу қазишмаларда пиширилган нон топилган. Таҳлиллар ушбу ноннинг милоддан аввалги 5 минг йилга тааллуқли эканини тасдиқлаган.
“Бу топилган нон – илк маяланиб пиширилган тўлиқ шаклдаги нон намунасидир. У 2,5 сантиметр қалинликда, 12 сантиметр кенгликда, бутун ҳолда топилган. Бу жуда ноёб топилма. Илгари милоддан аввалги 6 минг 500 йилликка оид пиширилмаган нон намунаси топилган эди, аммо бу пиширилган биринчи мисол ҳисобланади. Нон махсус жойга қўйилган”, дейилади хабарда.
Ушбу нон ва бошқа нон тематик ёдгорликлар, халқаро музейлар ҳафталигида намойиш этилган.
Билдирилишича, ҳозирда 5 та археологик қазиш ишлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди
Россияда қамоқда ўтирган ўзбекларни урушга юборишмоқда — ҳуқуқ фаоли
ўрдак овига чиққан фуқаро пневматик милтиқдан 20 яшар қизни отиб қўйди
Беларусдаги ҳибсхонада ўзбекистонлик аёлнинг кўзи ёриди