Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Қарши шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар томонидан зўрланган аёл воқеасини назоратга олган.
Қўмитанинг айтишича, Конституция ва қонунларда ҳар бир фуқаро хоҳ тун, хоҳ кундуз бўлсин, кўчада юриши тақиқланмаган, шунингдек, ҳеч ким бировнинг ахлоқсизлигини рўкач қилиб, уни ўзбошимча жазолашга ҳаққи йўқ.
Бундан ташқари, маълум бўлишича, бу аёл ўз оиласини боқиш истагида официант бўлиб ишлаган.
Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ва ушбу қўмита жиноят иши бўйича мутасадди идоралар зарур чоралар кўришини кузатиб боради.
Октябрь ойида кечаси тахминан 1:30 атрофида беш эркак 26 ёшли аёлни мажбуран машинага ўтқазиб, кимсасиз ерга олиб борган ва уни зўрлаган.
Барча гумондорлар қўлга олинган, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 118-модда 2-қисми (зўрлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги ҳолат (видео)
ДХХнинг собиқ биноси сотувга қўйилди
Очликдан ўлаётган Ғазо болалари учун илк ёрдам юклари етиб борди
«Амалдор хизмат автомобилини тонировка қилган ҳолда юрган бўлса, халқнинг пулига хиёнат қилаётган бўлади»
Ўзбекистонда Bentley электромобиллари ишлаб чиқариладими? “Ўзавтосаноат” АЖ изоҳ берди