Бугун, 16 январь куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодировнинг кортежи Грозний шаҳрида оғир йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда. Шу сабабли республика пойтахти ҳозирча “ёпилган”, Адамнинг ўзи эса республика шифохонасида реанимация бўлимида ва уни Москвага олиб кетишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда чечен мухолиф Telegram-канали NIYSO ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.
Дастлаб, саҳифа йўл-транспорт ҳодисасига Чеченистон раҳбарининг ўзи ёки унинг ўғли учраган бўлиши мумкинлигини ёзган, кейинроқ эса гап айнан Адам ҳақида кетаётганини аниқлаштирган.
Канал маълумотига кўра, кортеж жуда юқори тезликда ҳаракатланаётган бўлган ва "тўсатдан тўсиққа дуч келган". Авария вақтида машиналар "бир-бирига урила бошлаган", оқибатда, саҳифанинг ёзишича, кўплаб одамлар жабрланган. Бироқ Чеченистонда ҳозир кузатилаётган "саросима"га айнан Қодировнинг ўғли ЙТҲ иштирокчиси бўлгани сабаб бўлган.
Бундан ташқари, канал маълумотига кўра, машинада чечен аралаш яккакурашлар жангчиси Ҳамзат Чимаев ҳам бўлган. Ижтимоий тармоқларда Чимаевнинг ҳалок бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Кейинроқ канал “авария” вақтида Чимаев Қодировнинг ўғли билан бирга бўлганини тасдиқлашнинг имкони бўлмаганини аниқлаштирди.
“Бироқ жабрланганлар орасида босқинчи ҳокимиятнинг яна бир юқори лавозимли вакилининг ўғли ҳам борлиги маълум бўлди”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, ASTRA’нинг ёзишича, Қодиров ўғлининг кортежи иштирокидаги ЙТҲ ҳақидаги маълумот ҳозирча бошқа манбалар томонидан тасдиқланмаган.
Тасодифий хабарлар
Путиннинг хавфсизлиги қай даражада? Унга суиқасд қилиниши мумкинми?
Манба: Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин коронавирусдан вафот этди
Андижонда қизининг номусига теккан йигитни ўлдирган ота 12 йилга “кесилди”
COVID-19: Нега аёлларга нисбатан эркаклар ўртасида ўлим кўпроқ?
Наманганда 250 фуқародан 200 нафари камчиқим тўйга рози